Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича “майор” махсус унвонини олиш учун келган офицерлар шахсий таркиби билан Институт раҳбарияти томонидан Йўриқнома ўтказилди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларида ички ишлар ..
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик курсларида таҳсил олаётган тингловчилари Темурийлар тарихи давлат музейига бордилар.
2024 йил 6 апрель куни 1-жуфтликда Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник З.М.Алиева томонидан “подполковник” махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш курсининг 1-гуруҳи тингловчилари билан “Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими” мавзуси бўйича очиқ семинар машғулоти ўтказилди.
Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари ва Малака ошириш институти ходимларининг жисмоний тайёргарлик ҳамда жанговарлик қобилиятларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув йили режасига асосан дала ўқ отиш машқлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича 144 соатли дастур асосида узлуксиз ўқитиш амалиёти жараёнида билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда.