Назария ва амалиётнинг уйғунлиги
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, полковник Ислом Ахмедов ва подполковник Хайрулла Хасиловлар томонидан назария ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистик маркази катта-эксперт Мирвохид Мирзахмедов иштирокида “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича Йўл-патруль хизмати йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Транспорт ва трасологик экспертиза; Автотранспорт воситалари ва йўл-транспорт ҳодисаси жойидаги изларни текшириш; Транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш” мавзусида амалий машғулот ўтказилди.
May 7, 2024