<

Янгилик ҳақида батафсил

Иззат-икром билан пенсияга кузатилди
April 17, 2024

      Юртимиз осойишталиги йўлида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳурмат-эҳтиром ила пенсияга чиқиш ҳар бир ходимнинг орзуси. ИИВ Малака ошириш институти Махсус-фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Муртаза Ачилов ҳам ана шундай фидойи, жонкуяр ходимлардан биридир.

      Подполковник М.Ачилов кўп йиллар давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда хизмат қилиб бир қатор шогирдларга устозлик қилди.

     Куни кеча у жамоадошларимиз томонидан иззат-икром билан нафақага кузатилди. Тадбирда сўз олганлар ўзларининг самимий ва эзгу тилакларини изҳор этдилар. Унга институт жамоаси номидан кўп йиллик меҳнатлари учун миннатдорлик билдирилиб, миллий зар чопон, дўппи, белбоғ ва қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати