Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича “майор” махсус унвонини олиш учун келган офицерлар шахсий таркиби билан Институт раҳбарияти томонидан Йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада Институт тингловчи ходимлари ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ички тартиб қоидаларга амал қилишлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Институт масъул ходимлари томонидан ўтказилган саф кўригида тингловчиларнинг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларнинг қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати