<

Янгилик ҳақида батафсил

ИИВ Ўқув-дала марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди
April 15, 2024

       Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсларида таҳсил олаётган 600 нафардан зиёд тингловчиларнинг битирув тантанали маросими бўлиб ўтди.

    Унда вазирлик раҳбарияти, Институт бошлиғи, ўринбосарлари, кафедра, цикл, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

      Тадбирда сўзга чиққан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Умид Нуруллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ватанимиз мустақиллиги, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраш, профессионал ва халқчил ички ишлар органлари ходимларини шакллантириш, хизмат нуфузини ошириш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини таъминлаш, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

   Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янгича тизимини яратилганлиги, ички ишлар органларини эл-юртимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том маънода халқпарвар тизимга айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар ва битирувчиларга келгуси шарафли хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тиладилар.

    Ички ишлар органлари салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга Ўқув-дала марказидаги ўқув жараёнларида алоҳида эътибор қаратилганлигини эътироф этдилар.

     - Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида бизга юридик, касбий, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, жанговар ва жисмоний тайёргарликларга эга бўлдик, деди тингловчи сафдор Сардор Орифжонов. Фуқароларга қонун доирасида хизмат кўрсатиш, турли қалтис вазиятларда руҳий барқарор бўлиш, тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни қўллаш, ўқ отар қуроллардан моҳирона фойдаланиш бўйича кўникмаларимиз шаклланди. Институтда олган билим ва кўникмаларимизни келгусида она Ватанимиз равнақи, халқимизнинг тинчлиги, фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга сафарбар этамиз.

  Тантанали тадбирда ўқув дастурлар талабларини тўлиқ ўзлаштириган якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.  

  Шунингдек, ўқув курси давомида ўзининг касбий, билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришгани ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати