Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан 90 нафардан зиёд ходимлар “подполковник” махсус унвонини олиш йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилди.
Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик сохавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди.
Ўқув курси давомида тингловчиларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказишлари учун Темурийлар тарихи давлат музейига ва Янги Ўзбекистон боғига экскурсиялар уюштирилди.
Ўқув курси якунида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Тадбирда сўзга чиққан тингловчилар бугунги сертификат ва оладиган навбатдаги “подполковник” махсус унвон катта масъулият юклашини таъкидлаб, ўқув курси давомида ўрганганлари хизмат фаолиятини ташкил этишда ўз самарасини беришини эътироф этдилар.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти
Матбуот хизмат