Куни кеча Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида кадрлар бўлими ташаббуси билан учрашув бўлиб ўтди.
- Спортчилар биринчи навбатда халқаро майдонда ватан байроғини юқори кўтаришни истайди. Шу маънода Ўзбекистон номидан чемпионлик камарини қўлга киритишим энг ҳаяжонлиси бўлди. Лекин президент совғаси ҳам мен учун кутилмаган бўлди, эътирофдан хурсанд бўлдик. Шундан сўнг генералимиз томонидан майор унвони берилди, бу ҳам қувончимизга қувонч қўшди. Мен ҳам Ички ишлар органлари ходими ҳисобланаман. Бу тизимда хизмат қилишнинг ўзи бир шарафдир. дейди чемпион.
Шунингдек, учрашувда тингловчиларга қандай шуғулланиш кераклиги, кунлик машғулотлар қай йўсинда босқичма-босқич бажарилиши, боксчиларнинг мусобақа олдидан психологик ҳолатини қандай бўлишилиги, тўғри овқатланиш, ҳаваскор боксни профессионал боксдан фарқлари ҳақида маълумотлар берди.
Учрашув давомида тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати