<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими
April 6, 2024

      2024 йил 6 апрель куни 1-жуфтликда Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник З.М.Алиева томонидан подполковник махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш курсининг 1-гуруҳи тингловчилари билан “Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими” мавзуси бўйича очиқ семинар машғулоти ўтказилди.

     Семинар машғулотлари баҳс-мунозара тарзида ўтказилди. Тингловчилар ўзаро билим ва кўникмаларини бир-бирлари билан ўртоқлашдилар.

      Мазкур очиқ семинар машғулотида профессор-ўқитувчилар ва бошқа бир қатор ходимлар ҳам қатнашдилар.

        Иштирокчилар семинар машғулот самарали бўлганлигини эътироф этдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати