<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчиларга ситуацион муаммоли вазиятлар бўйича амалий ва назарий билимлар берилди
April 3, 2024

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича 144 соатли дастур асосида узлуксиз ўқитиш амалиёти жараёнида билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда.

      Навбатдаги амалий ўқув жараёнларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича ўқитилаётган тингловчиларда соҳага тегишли сўнгги норматив ҳуқуқий хужжатлар бўйича амалий ва назарий кўникмаларни шакллантириш мақсадида Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Тўлқин Ғозибеков томонидан тингловчиларга жамоат жойларида ҳуқуқбузарликлар содир этганлар билан юзага келадиган ситуацион муаммоли вазиятлар бўйича амалий ва назарий билимлар берилди.

   Ўқув машғулотида ностандарт вазиятлар, муаммоли ҳолатларда аҳамият қаратиши зарур бўлган жиҳатлар бўйича атрофлича тушунчалар берилди. Ўтказилган амалий машғулотда ностандарт вазиятлар, муаммоли ҳолатлар юзасидан мавзуга доир ҳуқуқий ечимлар тушунтирилди. 

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати