<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги ўқув курслари якунланди
March 30, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида  кадрларни тайёрлаш бўйича “майор” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси ҳамда  офицерлик лавозимига тайинлаш учун қайта тайёрлаш курси якунланиши муносабати билан навбатдаги ўқув курслари якунланди.

     Тадбирда институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, ходимлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

      Тадбирда сўзга Институт бошлиғи, т.ф.н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўтказган йиғилишида жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, аҳоли гавжум бўладиган жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатлари ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш вазифаси қўйилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

           Тадбирда ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган 50 нафар зиёд тингловчига  “майор” махсус унвонини бериш учун ҳамда 13 нафар тингловчига офицерлик лавозимига тайинлаш учун сертификатлар топширилди.

                                        ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати