2024 йил 21март куни Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида Ўқув саф қисми ходимлари ва Жисмоний тайёргарлик цикли катта ўқитувчилари, подполковник Ф.Х.Тўраев ҳамда майор С.Х.Миржамоловлар билан ҳамкорликда кураш миллий спорти бўйича мусобақаси ўтказилди.
Ўтказилган бу мусобақадан мақсад тингловчилар ўртасида курашни янада оммалаштириш бу орқали ходимларнинг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортга, миллий спортимиз курашга бўлган қизиқишларини янада ошириш, курашни умумхалқ спорти сифатида кенг тарғиб этишдир.
Таъкидлаш жоизки, мусобақа байрамона ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Бутун шахсий таркиб миллий спортимиз бўлмиш қадимий қадриятимизни давом эттириш учун бор куч-ғайратини намоён қилди.
Тадбир сўнгида ғалаба қозонган тингловчилар медал ва диплом эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Дарҳақиқат, “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” деганларидек бу мусобақа ҳам Институтда таҳсил олаётган спортсевар тингловчиларни ўзида бирлаштирди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати