Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник О.Т.Ахмедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи бошланди.
Ташриф дастурига асосан делегация Корея миллий полиция агентлиги, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси, Миллий суд экспертизаси хизмати, Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти, Корея миллий полиция университети, Полиция тергов академияси ва Кюнгпук Миллий Университетларига ташрифлар режалаштирилган.
Ташриф давомида ҳар икки мамлакат ички ишлар органлари вакилларининг қатор учрашувлари ўтказилиб, уларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва шу орқали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги истиқболдаги режалар муҳокама этилади.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати