Мамлакатимизда «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳам ҳашар уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
Бугун ҳашар давомида Институт ва Бектемир туманининг “Зилола” маҳалласи ҳудудидаги йўлаклар саранжом-саришта ҳолатга келтирилиб, манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Ариқлар тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқилди.
Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ИИВ Ўқув-дала маркази, Институт ва унинг Олмалиқ шаҳар ўқув базаси ходимлари ва тингловчилари томонидан жойларда атроф мухитни тоза сақлаш ва бахор мавсумидаги ободонлаштириш хашарлари давом эттирилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати