Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти йўналиши бўйича таълим олаётган” тингловчилар ўртасида Институт билан Тошкент шаҳар ИИББ ТВБСБ спорт базасида умумхалқ байрами – Наврўзи оламга бағишлаб спортнинг “Футбол”, “Ҳарбий спорт ўйинлари” ҳамда “Тош кўтариш” турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
"Спортни сев, спорт билан яша” шиори остидаги мазкур мусобақа қизғин курашлар остида кечди.
Мусобақа якунида Футбол спорт тури бўйича 8-гуруҳнинг “Қалқон” жамоаси 1-ўринга муносиб топилди. 7-гуруҳнинг “Лочинлар” жамоаси 2-ўринни ва 6-гуруҳнинг “Бургутлар” жамоаси тингловчилари 3-ўринни эгалладилар.
Ҳарбий спорт ўйинлари эстафета бўйича 6-гуруҳ “Бургутлар” жамоаси 1-ўринни, 7-гуруҳ “Лочинлар” жамоаси 2-ўринни ва 8-гуруҳ “Қалқон” жамоаси тингловчилари з-ўринни қўлга киритдилар.
Тош кўтариш спорт тури бўйича (24 кг) 7-гуруҳнинг “Лочинлар” жамоасига 1-ўрин, 6-гуруҳнинг “Бургутлар” жамоасига 3-ўрин, 8-гуруҳнинг “Қалқон” жамоаси тингловчиларига 3-ўрин насиб қилди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар тақдирландилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати