Маълумки, мамлакатимизда яшариш, янгиланиш фасли бўлмиш баҳорнинг бошланиши олдидан тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, айриқ-зовурларни тозалаш ишларини амалга ошириш анънага айланган. Қолаверса республикамизнинг барча жойларида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юртимиз чиройини кундан-кунга очиб бормоқда. Юртбошимизнинг хоҳиш истаклари халқни рози қилиш ва талаб қилинаётган талаблари ҳам айнан шудир.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимлари ва тингловчилари томонидан ҳам ўқув машғулотларидан сўнг Бектемир туманнинг ҳудудларида “Наврўз” умумхалқ байрами олдидан ҳашар ўтказилмоқда. Жумладан туманнинг Мажнунтол ва Миришкор маҳаллаларида хайрия ҳашар тадбирлари ташкил этилди. Ҳашарда аҳоли пунктлари ҳамда болалар боғчалари майдончаларини тартибга келтирилди ҳамда "Маҳалламга 10 туп дарахт - менинг туҳфам" шиори остида барча турар жой мавзелари ва кўчаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати