Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича навбатдаги 6-ўқув курси ҳамда Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича “подполковник” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси якунланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар — тизимни халқ манфаатларига хизмат қиладиган, аҳоли билан янада яқин ишлайдиган, халқпарвар тузилмага айлантирилаётганлигини таъкидладилар.
Ўқув машғулотлари инновацион педагогик технология, интерфаол метод ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўтказилди.
Ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар топширилди. Уларнинг келгуси хизматларида улкан зафарлар тилаймиз!
ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати