Ҳашар — бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.
“Ҳашар — элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.
Бугун Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва институтнинг Олмалиқ ўқув базаси ҳамда Вазирлик ўқув-дала марказида ҳам умумхалқ ҳашари қизғин паллада.
Мамлакатимизга “Наврўз” нафаси келиши билан Институт ва унинг атрофларини обод қилиш учун, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда. Атроф-ҳудудларни маиший чиқиндилардан тозалаш учун кўчаларга сув сепиб супириляпти. Дарахт ва ниҳолларга шакл берилиб, юрт ободлигини, кўркамлигини сақлашга хизмат қилмоқдалар.
Институт ҳудудида гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, дарахтларни оқлаш ва бутлаш ишлари олиб борилмоқда. Бетон тўсиқларга оҳак суртилиб, тўсиқ ва деворларга бўёқ тортиляпти.
Айни кунларда Институт ва унинг бошқа ўқув базалари ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати