Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси томонидан имзоланган музокаралар баёнига мувофиқ Корея миллий полиция агентлиги ва тегишли мутахассисларнинг ИИВ Малака ошириш институтига ташрифи якунланди.
Ташриф давомида музокаралар баёнида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида мутахассислардан иборат делегация томонидан Малака ошириш институтида Симуляция ва моделлаштириш маркази бош режасини ишлаб чиқиш, таълим шароитларини яхшилаш ва ходимлар ўқув машғулотларини ташкил этиш ва марказни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш борасида лойиҳалаш ишлари амалга оширилди.
Ташриф якунида Корея миллий полиция агентлиги мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди, унда Симуляция ва моделлаштириш маркази учун ажратилган бинонинг реконструкция қилиш лойиҳаси ва бош режа тақдимот қилинди.
Мулоқот сўнгида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, т.ф.н., доцент, полковник О.Т.Ахмедов делегациянинг ташрифи жараёнидаги самарали меҳнати учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ушбу меҳнатлари келгусида институтда ўқув, таълим ва тарбия жараёни самарадорлигини оширишга ҳамда ички ишлар органлари ходимларини касбий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати