Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник Ўткирбек Отаев томонидан институт миқёсида “Мaънавий-маърифий тaйёргaрлик” модулидан 14-ўқув гуруҳи тингловчилари билан “Экстремизм ва терроризм тушунчаси ва мазмун-моҳияти” номли мавзу бўйича очиқ семинар машғулоти ўтказилди.
Очиқ машғулот интерфаол усулида бошланиб, мавзу бӯйича тингловчилар бир-бирлари билан савол-жавоб, билимлар тортишувлари орқали жуда қизиқарли тарзда ўтди. Очиқ машғулот тингловчиларни билим олишга бўлган интилишни янада кучайтирди ва қизиқишларини оширди, десак муболаға бўлмайди.
Барча замонавий янги педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда ҳамда тингловчиларнинг касб фаолиятига боғлаб ўтказилган очиқ машғулот давомида ўқитувчи соҳага оид билим ва кўникмаларидан самарали фойдаланди ҳамда мавзуни тўла ёритиб берди. Машғулотда тингловчилар ҳам фаол иштирок этди.
Мазкур очиқ семинар машғулотда Институтнинг Ўқув-услубий бўлим ходимлари ва профессор-ўқитувчилар қатнашдилар. Иштирокчилар семинар машғулот самарали бўлганлигини эътироф этдилар.
- Очиқ семинар машғулотлари ўқитувчи маҳоратини намоён этиб, тингловчилар билимини мустаҳкамлашга хизмат қилади, - дейди Ўқув-услубий бўлим катта ўқитувчи-методисти, подполковник Йўлдошали Зухуров. - Шунингдек, очиқ машғулот ўтказишдан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаси ўқитувчиларининг мутахассислиги бўйича билимларини ошириб бориш, соҳа бўйича ютуқларини ёш мутахассислар орасида оммалаштириш ва камчиликларни бартараф этиш, дарсларни замонавий интерфаол услублар, кўргазмали ва тарқатма материаллар ёрдамида ташкил этишдан иборат.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати