Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Институт бошлиғи, т.ф.н, доцент, полковник Олимжон Ахмедов очиб, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Байрам муносабати билан ушбу даргоҳда узоқ йиллар самарали меҳнат фаолияти билан ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган мўътабар опа-сингилларимизни байрам билан самимий табриклади.
Тадбирда байрам муносабати билан Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан рағбатлантирилган ходималарига “Аъло хизматлари учун”, 3 даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, унвон ва пул мукофотлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари барча аёлларни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этади. Меҳрибон опа-сингилларимизга Яратгандан сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, эзгу ишларида муваффақиятлар тилайди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати