<

Янгилик ҳақида батафсил

УШУ спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
March 7, 2024

      Жорий йилнинг 3-7 март кунлари Тошкент шаҳрининг “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида УШУ спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Қороқалпоғистон республикаси ва вилоятлардан 700 нафардан ошиқ спортчилар иштирок этди. Қизғин бахсларга бой бўлган беллашувларда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти спорт тўгараги аъзолари ҳам иштирок этишиб, яхши натижаларни қўлга киритди.

      85 килограмм вазн тоифасида институт Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари, сафдор Музаффар Саидов, 90 килограмм вазн тоифасида сафдор Шахзод Исломовлар олтин медални,  70 килограм вазн тоифасида Институт ходими сафдор Сардор Ўзбеков  кумуш медални, 80 килограмм вазн тоифасида тингловчи сафдор Акмал Соатов бронза медални қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро ареналарда республикамиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати