2024 йилнинг 6 март куни Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети, Махсус фанлар цикли ўқитувчиси подполковник Баҳромжон Турғунбоев томонидан институт миқёсида 2-ўқув гуруҳи тингловчилари билан “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қарорининг мазмун-моҳияти” номли мавзу бўйича очиқ маъруза машғулоти ўтказилди.
Маърузачи машғулот давомида ушбу мавзуни чуқур билиши ва уни тингловчиларга етказа олиш қобилиятини тўла намоён этди. Жумладан, машғулотда “Ақлий ҳужум”, “савол-жавоб”, “БББ” сингари замонавий методлардан самарали қўлланилди. Бу методлар тингловчиларнинг ижодий-креатив фикрлашига кенг имкониятлар яратди. Ушбу мавзу ҳозирда долзарблиги, аҳамияти тушунтирилиб, амалиёт билан боғлаган ҳолда кенг кўламли маълумотлар етказилди. Ўқув машғулоти давомида тингловчилар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Мазкур очиқ маъруза машғулотда Институтнинг ўқув-услубий бўлим ходимлари ва профессор-ўқитувчилар қатнашдилар.
Иштирокчилар маъруза машғулот самарали бўлганлигини эътироф этдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати