<

Янгилик ҳақида батафсил

“Спорт билимдонлари”
March 6, 2024

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, айниқса, уларни оммавий спортга жалб этиш  борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

     Жумладан тингловчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга бўлган иштиёқини, спорт соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида  улар ўртасида “Спорт билимдонлари” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ушбу беллашувда учта жамоа аъзолари иштирок этдилар. Ўйин қоидаларига кўра, жамоалар баллари тўғри берилган жавобларга кўра ҳисоблаб чиқилди. Турнирни очиқ ва шаффоф ўтказиш, жамоаларни кузатиб туриш мақсадида бетараф назоратчилар танлаб олинди. Иштирокчиларга хар бир савол учун вақт ажратиб берилди.

        Ўйин натижаларига кўра, 83 балл тўплаб учинчи ўринни профилактика инспекторларидан ташкил этилган “Темурийлар” жамоаси, 123 балл тўплаб иккинчи ўринни патрул-пост хизмати ходимларидан иборат бўлган “Патрул” жамоаси ва 127 балл тўплаб биринчи ўринни Жазони ижро этиш хизматидан ташкил этилган  “Қалқон” жамоаси эгалладилар.

        Жамоалар муносиб тақдирландилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати