Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсларида таҳсил олаётган 600 нафардан зиёд ходимларнинг қасамёд қабул қилиш тантанали маросими ўтказилди. Улар Ватанга муҳаббат ва эл-юртга садоқат билан хизмат қилишга ва мамлакатимиз Президентига содиқликка қасамёд қилдилар. Унда Институт бошлиғи, ўринбосарлари, кафедра, цикл, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида Институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент, полковник Олимжон Ахмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ватанимиз мустақиллиги, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраш, профессионал ва халқчил ички ишлар органлари ходимларини шакллантириш, хизмат нуфузини ошириш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини таъминлаш, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Ички ишлар органлари салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга Ўқув-дала марказидаги ўқув жараёнларида алоҳида эътибор қаратилаётганлигини эътироф этдилар.
Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида бизга юридик, касбий, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, жанговар ва жисмоний тайёргарликларга эга бўлмоқдамиз, деди тингловчи Жавоҳир Абодуллаев. Фуқароларга қонун доирасида хизмат кўрсатиш, турли қалтис вазиятларда рухий барқарор бўлиш, тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни қўллаш, ўқ отар қуроллардан моҳирона фойдаланиш бўйича кўникмаларимиз шаклланмоқда. Бугунги қасамёдимизга содиқ қолиб, институтда олаётган билим ва кўникмаларимизни она Ватанимиз равнақи, халқимизнинг тинчлиги, фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга сафарбар этамиз.
Тадбирда бошқа сўзга чиққанлар, мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янгича тизимини яратилганлиги, ички ишлар органларини эл-юртимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том маънода халқпарвар тизимга айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар ва қасамёд қабул қилган тингловчиларга келгуси шарафли хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
Жумладан, тингловчи Саидрасул Абдусаломовнинг онаси Доно Абдусаломова, фарзандларининг Ички ишлар органи ходими, деган номга муносиб бўлиши ва келажакда эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек масъулиятли, шу билан бирга шарафли касбнинг ҳақиқий жонкуяри бўлишига, ҳар қандай вазиятдан қатъий назар ўз қасамёдига содиқ қолишларига умид билдирди. Қасамёд қабул қилган барча тингловчиларни самимий табриклади.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати