<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги ўқув курслари якунланди
March 2, 2024

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида  кадрларни тайёрлаш бўйича “майор” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси ҳамда  офицерлик лавозимига тайинлаш учун қайта тайёрлаш курси якунланиши муносабати билан навбатдаги ўқув курслари якунланди.

        Тадбирда институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, ходимлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

  Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янгича тизимини яратилганлиги, ички ишлар органларини эл-юртимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том маънода халқпарвар тизимга айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

     Тадбирда ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

                                                               

ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати