Ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳияти, касбий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда улар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида мунтазам равишда китоблар ярмаркаси ўтказилиб борилмоқда.
Унда институт профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар ўзлари учун керакли китобларни харид қилдилар.
Дарҳақиқат, файласуфлардан бири айтганларидек, “Китоблар замон дарғаларида сузувчи ва ўзининг қимматбаҳо юкини аждодлардан авлодларга авайлаб элтувчи тафаккур кемаларидир”.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати