Жорий йилнинг 26-29 февраль кунлари пойтахтимизнинг “ЖАР” спорт мажмуасида “Самбо” ва “Жанговар самбо” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Беллашувларда Қарақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 500 га яқин спортчилар иштирок этди. Мусобақада Касбий тайёргарлик факультети самбо тўгараги аъзоларидан аёллар ўртасида 65 килограмм вазн тоифасида сафдор М.Кадирберганова олтин медални ва Жанговар самбо бўйича 58 килограмм вазн тоифасида сафдор Ш.Гапуров бронза медални қўлга киритди ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.