Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетида мутахассислик йўналишлари бўйича таълим олаётган тингловчилар Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари Патруль-пост хизмати, Йўл-патруль хизмати, Паспорт тизимини таъминлаш, Махсус оперaцияларни амалга ошириш хизмати ва Жазони ижро этиш хизматида малакавий амалиёт ўташга киришди. Барча соҳавий йўналишларда малакавий амалиёт олди йўриқномалар ўтказилиб, тингловчиларга кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлган ходимлар бириктирилди.
Амалиётни ўтказишдан мақсад тингловчилар томонидан эгаллаган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва хизмат фаолияти давомида учрайдиган турли хил вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.