Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлимлари ўртасида Миллий кураш спорт тури бўйича ўтказилган мусобақасида Малака ошириш институти КТФ тингловчиси сафдор Хусниддин Мамажонов 81 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди. Ушбу мусобақада 19 та терма жамоа хисобидан 150 дан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Мазкур мусобақада Малака ошириш институти 19 та терма жамоа орасида жамоа ҳисобида фахрли 5-ўринни эгаллади.
Институт Матбуот хизмати