Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси рухсати билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устиворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари» фанидан илмий унвон олиш учун талабгорлардан махсус имтиҳон қабул қилиш комиссияси фаолияти йўлга қўйилди.
Ушбу комиссия аъзолари жорий йилнинг 29 февраль куни профессор ва доцент илмий унвонларга талабгор номзодлардан биринчи имтиҳонларни қабул қилдилар. Унда бир қанча талабгор номзодлар иштирок этди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати