Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилари ва туман ёшларининг маданият ва санъатга қизиқишларини ошириш мақсадида Бектемир тумани Маданият марказида концерт дастури ташкил этилди.
Концерт дастурида марказда фаолият юритаётган “Шодлик” карнай ва сурнай ансамбли, элимиз ардоғидаги санъаткорлар, эстрада хонандалик, анъанавий ижрочилик, рақс тўгараги иштирокчилари бир-биридан чиройли рақслари, ашулалари билан йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлашди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати