Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича “катта сержант” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси якунланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар — тизимни халқ манфаатларига хизмат қиладиган, аҳоли билан янада яқин ишлайдиган, халқпарвар тузилмага айлантирилаётганлигини таъкидладилар.
Ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган 16 нафардан ошиқ тингловчиларга сертификатлар топширилди. Уларнинг келгуси хизматларида улкан зафарлар тилаймиз!
ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати