Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳамда ходимларни китоб ўқитишга жалб қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Мирзо Улуғбек туманидаги ўқув базасида китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Китоблар ярмаркасида “майор” махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш курсида таҳсил олаётган 85 нафардан зиёд тингловчилар, ўзлари истаган китобларни харид қилиб, шахсий кутубхонасининг китоблар билан бойиишга имконият яратилди.
Дарҳақиқат, “китобсиз– келажак йўқ”дир.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати