Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Мирзо Улуғбек туманидаги ўқув базасида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича “майор” махсус унвонини олиш учун келган офицерлар шахсий таркиби билан Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, подполковник О.С.Бозоров томонидан Йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада Институт тингловчи ходимлари ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталди.
Шунингдек, Институт масъул ходимлари томонидан ўтказилган саф кўригида тингловчиларнинг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларнинг қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати