<

Янгилик ҳақида батафсил

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (КОИCА)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Feb. 21, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи полковник О.Ахмедов ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (КОИCА)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси директори Шин Мёнг Соп билан учрашуви бўлиб ўтди.

     Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Корея Республикаси Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш лойиҳаси тўғрисида”ги музокаралар баёнида белгиланган вазифаларни ижроси ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқот сўнгида томонлар режалаштирилган тадбирларнинг самарали амалга оширилишида барча имкониятларни ишга солиниши, шунингдек ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

 

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Матбуот хизмати