<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги ўқув курслари бошланиши муносабати билан вазифалар белгилаб олинди
Feb. 20, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича навбатдаги 6-ўқув курси ҳамда навбатдаги бошланғич касбий тайёрлов ўқув курслари бошланди.

       Ўқув курсларининг дастлабки кунида тингловчилар билан йўриқнома ўтказилди.  Йўриқномада тингловчиларга ўқув жараёнидаги асосий вазифалари, бурч ва мажбуриятлари, Институт ҳудудида мавжуд тартиб-интизом, юриш-туриш, формали кийим-бош кийиш тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига доимий равишда риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилди.

           Машғулотлар замон талабларга мос келадиган иннавацион технологиялар асосида ўтказилиб, интерфаол усуллардан фойдаланиб келинмоқда.

           Бунда асосий эътибор тингловчиларни манан етук, жисмонан бақувват қилиб, она ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг маънавий-маърифий салоҳиятларини янада оширишга қаратилган.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати