<

Янгилик ҳақида батафсил

Рақамли технологияларни жорий этиш ва кибержиноятларга қарши курашиш бўйича машғулотлар
May 6, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида махсус малака ошириш курси тингловчилари билан ички ишлар органларида рақамли технологияларни жорий этиш ва кибержиноятларга қарши  курашиш тизимини такомоллаштириш бўйича ўқув  машғулотлари  олиб  борилмоқда.

     Машғулотларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар вазирлигида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаментини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва уларда белгиланган устувор вазифалар  тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. 

     Дарҳақиқат, бугунги кунда ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини беради.

 

Институт Матбуот хизмати