<

Янгилик ҳақида батафсил

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида
May 6, 2025

     Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ягона тезкор бошқарув марказида “Хавфсиз шаҳар” тизимларининг ягона аппарат-дастурий платформаси фаолиятини ўрганиш бўйича ташкил этилган 4-ўқув йиғини якунланди.

     Ўқув йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Жиззах вилояти ИИБларидан масъул ходимлар иштирок этдилар.

     Вазирлик Ташкилий департаменти Ситуацион-таҳлилий маркази, Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма Ягона тезкор бошқарув маркази ҳамда Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ходимларга “Хавфсиз шаҳар” тизимларининг ягона аппарат-дастурий платформаси фаолиятини ўрганиш бўйича тасдиқланган ўқув дастурига асосан машғулотлар ўтказилди.

     Машғулотларида иштирокчилар зарурий ўқув ва методик материаллар, слайдлар ва бошқа кўргазмали қуроллар, хизматга доир меъёрий ҳамда бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ таништирилди ҳамда ўқув йиғини якунида синовлар қабул қилинди. 

     Синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди.