<

Янгилик ҳақида батафсил

Ходимларга сертификатлар топширилди
May 3, 2025

      Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ташкилий бошқарма Ягона тезкор бошқарув марказида Ички ишлар органлари тезкор-бошқарув маркази ходимлари билан “Хавфсиз шаҳар” тизимларининг ягона аппарат-дастурий платформаси фаолиятини ўрганиш бўйича навбатдаги ўқув йиғини бўлиб ўтди.

   Ходимларга “Хавфсиз шаҳар” тизимларининг ягона аппарат-дастурий платформаси фаолиятини ўрганиш бўйича тасдиқланган ўқув дастурига асосан, вазирлик Ташкилий департамент Ситуацион-таҳлилий маркази тажрибали мутахассис ходимлари ҳамда Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан машғулотлар ўтказилиб, ўқув йиғини якунида синовлар қабул қилинди.

   Синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.