<

Янгилик ҳақида батафсил

Педагогик маҳорат бўйича навбатдаги машғулот
May 3, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Институт бошлиғининг тегишли фармойиши асосида ҳафтанинг шанба кунлари педагогик маҳорат мактаби негизида машғулотлар бўлиб ўтмоқда.

    Машғулотларда ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати бўйича билим ва малакалари мустаҳкамланмоқда.

        Жумладан, бугун Тошкент Давлат педагогика университети ҳузуридаги тармоқ маркази ўқув бўлими бошлиғи Аббос Тўраев ва Институт Жанговар тайёргарлик цикли катта ўқитувчиси Жалолиддин Жумабоевлар томонидан схема технологияси асосида ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича маълумотлар берилди.

 

Институт Матбуот хизмати