<

Янгилик ҳақида батафсил

Занги ота мажмуаси зиёрат қилинди
May 3, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларидан иборат жамоа Занги ота мажмуасини зиёрат қилди. Бу ташриф ходимларнинг маънавиятини ошириш ва уларни тарихий обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди.

     Ходимлар нафақат юртимиз, балки бутун Марказий Осиёдаги пок ниятли зиёратчиларни ўзига тортиб келаётган Занги ота мажмуаси она-заминимиздаги ноёб тарихий меъморий, маданий-маърифий қадамжолардан эканлиги, мажмуа эртадан кечгача зиёратчи ва сайёҳлар билан тўлалиги, эътиборли томони бутун Марказий Осиё минтақасидан турли миллатлар вакиллари ташриф буюраётганлиги тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

     Майдоннинг кўзга кўринадиган жойларида иймон, диёнат, савобли ишларга ундовчи ҳикматли сўзлар, ҳадису шарифлар, мажмуа ҳудудида кўркам қутилардан Қуръони карим суралари янграётгани ташриф буюрган зиёратчиларда катта таассурот қолдирди.

  Зиёратчиларимиз Занги ота зиёратгоҳига ташриф давомида олинган маълумотлар ва таассуротлар учун мажмуа ходимларига миннатдорчилик билдирдилар.

Институт Матбуот хизмати