Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институтининг бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида “Кодекс билимдони” мавзусида викторина ташкил этилди.
Викторинанинг финал босқичида 16-гуруҳ “Ёш билимдонлар” жамоаси, 8-гуруҳ “Лочинлар” жамоаси ва 13-гуруҳ “Антитеррор” жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизғин ўтган тадбирда 1-ўринни “Ёш билимдонлар” жамоаси, 2-ўринни “Лочинлар” жамоаси, 3-ўринни “Антитеррор” жамоаси қўлга киритди.
Институт Матбуот хизмати