<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари амалга оширилган тизимли ишлар ва истиқболдаги вазифалар”
April 29, 2025

    Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Вазирлик  Малака ошириш институти тингловчилари билан “Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари амалга оширилган тизимли ишлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди. 

     Агентликнинг Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси мутахассиси томонидан тингловчиларга  коррупция – жамиятнинг тараққиётига жиддий тўсиқ бўлган мураккаб ва хавфли иллат бўлиб, у иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тизимларни заифлаштиши, у давлат бошқарувининг шаффофлигига раҳна солаиши, демократик жараёнларга таъсир кўрсатиши ва қонун устуворлигига путур етказиши, коррупция натижасида жамиятда адолат тамойиллари бузилиши, инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ва аҳолининг давлат институтларига бўлган ишончи пасайиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Институт Матбуот хизмати