<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ички ишлар органларининг “102” хизмати фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва аҳамияти”
April 29, 2025

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилари билан “Ички ишлар органларида мурожаатлар билан ишлашни ташкил этиш” модулининг “Ички ишлар органларининг “102” хизмати фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва аҳамияти” мавзуси бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ташкилий бошқарма Ягона тезкор бошқарув маркази “102” хизмати катта мутахассиси Санжарбек Деҳқонов ҳамда Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси бошлиғининг ўринбосари, доцент Ислом Ахмедов томонидан мастер-класс машғулоти ўтказилди.

       Машғулот жараёнида "102" хизмати фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва мазкур хизмат фаолиятини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар, шунингдек, тизимнинг ўзига хос ҳусусиятлари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ташкилий бошқарма Ягона тезкор бошқарув маркази фаолияти бўйича маълумотлар етказилди.

 

Институт Матбуот хизмати