<

Янгилик ҳақида батафсил

Бинар шаклида маъруза машғулоти ўтказилди
April 26, 2025

     Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон журналистлар ва Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори Баҳодир Жовлиев ҳамда ИИВ Малака ошириш институти кафедра бошлиғининг ўринбосари, доцент Ислом Ахмедов иштирокида махсус малака ошириш ўқув курсининг тингловчилари билан “Фуқаролар билан ишлаш” модули бўйича “Ходимларни нутқ маданияти ва мантиқий фикрлашини ривожлантириш усуллари” мавзусида бинар шаклида маъруза машғулоти ўтказилди.

     Машғулот жараёнида ходимларининг нутқ маданияти ва фуқаролар билан психологик мулоқотида нутқ маданиятининг аҳамиятининг ўзига хос хусусиятларига алоҳида тўхталиб ўтди.

          Машғулот якунида, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Институт Матбуот хизмати