<

Янгилик ҳақида батафсил

Институтнинг илмий салоҳияти янада ошди
April 25, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғининг ўринбосари Баходир Абдасович Улугбеков ва  Юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Бахтиёр Қурбонмурадович Мусурмонов узоқ йиллар ўз иш фаолияти даврида изланувчанлиги, ўз вазифасига сидқидил ва масъулият билан ёндошиши ҳамда янгиликка интилувчанлиги билан эътиборга молик бўлган ходимлардан. Улар тингловчиларга билим беришда турли самарали усуллардан фойдаланади ҳамда ўқитишнинг халқаро тажрибаларини қўллайди, шу аснода шогирдлари ишончини қозонади.

       Баходир Абдасович Улугбеков ва Мусурмонов Бахтиёр Қурбонмурадовичларга ички ишлар органлари ходимларининг тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва илмий тадқиқот ишларидаги кўп йиллик меҳнати, илмий фаолияти ва жамоада самарали меҳнатини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан “Доцент” илмий унвони берилди.

     Шунингдек, Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Қудрат Абдувахатович Йўлдашев сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)  илмий даражасига сазовар бўлди.

     Шу муносабат билан, Институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент Олимжон Ахмедов илмий унвон ва даража олган ходимларни самимий табриклаб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.

Институт матбуот хизмати