Яқинда Москва шаҳрида В.Я.Кикотя номидаги Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва университетида “Ахборот ва телекоммуникатсия технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Форум иштирокчиларига Россия ИИВ Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси директорининг ўринбосари, полиция генерал-майори Эдуард Василевич Деревянко табрик сўзи билан мурожаат қилди.
Анжуманда таълим ва илмий ташкилотларнинг етакчи олимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат бирлашмаларининг амалий бўлинмалари вакиллари, шунингдек, Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси раҳбарияти қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бюро директори ўринбосари Бахромжон Турғунович Ханазаров, Малака ошириш институт бошлиғининг ўринбосари Баходир Абдасович Улуғбеков ва Институт катта ўқитувчиси Ерлан Байматович Ташманов “Тенденции развития кибербезопасностии информатционной безопасности в предупреждении современных угроз” мавузси билан онлайн тарзида иштирок этдилар.
Тадбирда бир қатор долзарб мавзулар муҳокама қилинди.