Ички ишлар органларида “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида кекса авлод вакилларининг бой тажрибасини ўрганиш, эзгу фазилатларини ибрат сифатида кўрсатиш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлик Малака ошириш институтида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, “Мехнат шуҳрати” ордени соҳиби, Тошкент шаҳар ИИББ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник, Муроджон Қобилович Каримов, истеъфодаги подполковник Зиёвуддин Салахиддинович Хайриддинов ва Тошкент шаҳар ИИББ фахрийлар кенгаши масъул котиби истеъфодаги майор, Зокиров Исломил Жорақулович Зокировлар ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар иштирок этдилар.
Фахрийлар бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсида таҳсил олаётган тингловчиларга ўзларининг ҳаёти ва хизмат йўли тўғрисида ўртоқлашиб, институт профессор-ўқитувчилари томонидан берилаётган билимларни ўзлаштиришлари, амалий машғулотлар, шу жумладан, жанговар ва жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор бериш, ўз устиларида тинимсиз ишлашлари зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Эл-юрт равнақи йўлида Давлатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.
Институт Матбуот хизмати