<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти делегацияси халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди
April 22, 2025

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти делегацияси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳуқуқшунослик илми ва амалиёти” мавзусидаги илмий-амалий халқаро конференцияда иштирок этди.

      Тадбир Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан ташкил этилди. Анжуманда Қирғизистон ИИВ Академияси, Россия ИИВ Бошқарув Академияси, Урал юридик институти, Уфимск юридик институти, Орловск юридик институти, Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва академияси, шунингдек Тожикистон Республикасининг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари иштирок этди.

        Конференция ҳуқуқшунослик фани тарихи, унинг ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшган олимлар, замонавий ҳуқуқшунослик илми, ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда ҳуқуқий тарбияга салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш масалаларига бағишланди.