Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари томонидан ҳудудда кенг кўламли тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Гул кўчатлари экилиб, дарахт ва буталар парваришланмоқда. Ҳудудлар доимий равишда ободонлаштирилиб, институтнинг кўрки ва файзи янада ортмоқда.
Институт Матбуот хизмати